Форумни ташкил этишдан асосий мақсад давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва бунда тадбиркорлик субъектларининг иштирок этиш имкониятларини янада оширишдан иборат.

  Унда тадбиркорлар дуч келаётган долзарб муаммолар юзасидан фикрлар алмашиш, уларни амалдаги қонунчилик ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш орқали самарали ҳал этиш йўлларини излаш назарда тутилган.

  Муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганидек, давлат харидлари – юқори қўшилган қиймат яратувчи ва тайёр маҳсулот экспорт қиладиган саноат корхоналарини кўпайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашни янада ривожлантириш имконини яратади.

    Форумда Республика ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш мақсадида иштирокчиларга унда онлайн тарзда қатнашиш имконияти яратилди.

Тошкент шахар, 26 июль 2019 йил



Кириш сўзи
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари — О.Р.Исаков
- тадбиркорлик субъектлари учун давлат харидлари соҳасида яратилган кенг имкониятлар, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари;
- тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида жорий этилганқулай имкониятлар ва ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида;
- давлат харидлари жараёнларида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда коррупцион ҳолатларни бартараф этиш масалалари;
- солиқ соҳасидаги ўзгаришлар, уларнинг тадбиркорлар бизнеси ривожини янада ошириш имкониятлари;
- давлат харидларида электрон савдолар, яратилган имкониятлар ва афзалликлар, келгусидаги вазифалар тўғрисида.

Модератор: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги вакили



Эксперт гуруҳи аъзолари:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси вакили
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакили
4. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси вакили
5. Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси вакили
6-7. Тадбиркорлик субъектлари (2та хўжаликсубъектидан) вакиллари

Савол-жавоблар

- давлат харидлари жараёнини янада такомиллаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ҳуқуқий таҳлил қилиш ва бу борадаги таклиф ва тавсиялар;
- саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, кичик бизнес субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш масалалари ҳамда маҳаллийлаштириш дастурлари, уларнинг мазмун ва моҳияти;
- қурилиш, архитектура ва шаҳарсозликда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш масалалари;
- тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар (ишлар, хизматлар)ни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини янада ривожлантириш масалалари;
- давлат харидларини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар, келгусидаги вазифалар тўғрисида.

Модератор: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги вакили



Эксперт гуруҳи аъзолари:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакили
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги вакили
3. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакили
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги вакили
5. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакили
6. «Ўзстандарт» агентлиги вакили
7-8. Тадбиркорлик субъекти (2 та хўжаликсубъектидан) вакиллари


Савол-жавоблар

- соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган асосий ислоҳотлар ва уларнинг давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришдаги ўрни;
- лойиҳалар, техник топшириқлар, шартномаларни компдекс экспертиза қилиш тартиби ва бу жараённи янада ривожлантиришдаги ислоҳотлар;
- давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси, асосий принциплари ҳамда лойиҳаларининг амалга оширилиши соҳасида мониторинг ва ҳисобдорлик;
- давлат харидларини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар, келгусидаги вазифалар тўғрисида.

Модератор: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги вакили



Эксперт гуруҳи аъзолари:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК вакили
3. Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси вакили
4. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили
5-7. Тадбиркорлик субъекти (3 та хўжаликсубъектидан) вакиллари


Савол-жавоблар

Форум ўтказилиш жойи

Фурқат кўчаси 5, тошкент ш.

Навруз ресторани

Харитани очиш

Форумнинг вилоят ва Республикада ўтказилиш манзиллари

Андижон филиали

Андижон ш. Лермонтов кўчаси 12-уй

Жиззах филиали

Жиззах ш. Рашидов кўчаси 46а-уй

Бухоро филиали

Бухоро ш. И.Мўминов кўчаси 2а-уй

“ЎзИ Қарши” филиали

Қарши ш. Мустақиллик кўчаси, 7- уй

Навоий филиали

Навоий ш. Меъморлар кўчаси 17а-уй

Наманган филиали

Наманган ш. А.Рахимов кўчаси 57-уй

Самарқанд филиали

Самарқанд ш. М.Улуғбек кўчаси, 92-уй

“ЎзИ Термиз” филиали

Термиз ш. Ат-Термези кўчаси 28-уй

Сирдарё филиали

Гулистон ш. Навоий шох кўчаси 45-уй

Фарғона филиали

Фарғона ш. Ал-Фарғоний 5-уй

Хоразм филиали

Урганч ш. Ал-Беруний кўчаси 1-уй

Нукусский филиал

г.Нукус, улица Қарақалпакстан, 7-дом
[BTEN id="283"]
Call Center
uz_UZUzbek
ru_RURussian uz_UZUzbek